Саудия Арабистони клуби Маҳрез трансферини эълон қилди
«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Риёд Маҳрез Саудия Арабистони клубига кўчиб ўтди.

Фото: Ал-Аҳли
Жидда клуби расмий сайти хабарига кўра, жазоирлик 32 ёшли вингер учун «Ал-Аҳли» «Манчестер Сити»га 30 миллион фунт тўлайди. Маҳрез ва янги клуби ўртасида 4 йиллик – 2027 йилнинг июнь ойига қадар шартнома имзоланган.
The wait is over: Riyad is real 🥶💚@Mahrez22#MahrezToAlahli
— Al-Ahli Saudi Club (@ALAHLI_FCEN) July 28, 2023
pic.twitter.com/EK1ZVvmVY5
Аввалроқ, «Сити» Маҳрез бўйича 18+5 млн евролик таклифни рад этганди. Риёд Манчестер клубида 5 мавсум давомида тўп суриб, 4 карра АПЛ чемпиони ва ЕЧЛ ғолиби бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони чемпионати дебютанти бунгача «Челси» дарвозабони Эдуар Менди ва «Ливерпуль» форварди Роберто Фирмино билан шартнома имзолаган эди.
Мавзуга оид

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

17:32 / 04.06.2025
Саудия Арабистонида Ҳаж қоидасини бузган 76 минг киши ҳибсга олинди

20:39 / 28.05.2025
Абдуқодир Ҳусанов уйланди

07:52 / 28.05.2025