Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус кондиционерини ёқмасдан ҳаракатланган ҳайдовчи жазога тортилди
Ҳайдовчи ҳаво иссиқлигига қарамай автобус кондиционерини ёқмaган ва бу йўловчилар эътирозига сабаб бўлган.
Тошкент шаҳрида 59-сонли йўналиш автобус ҳайдовчиси куннинг иссиқ қисмида кондиционерни ёқмасдан ҳаракатлангани ортидан жазоланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда 7 июн куни автобусда ёш бола иссиқ туфайли кўнгли айниб қусиб юборгани, бунинг ортидан йўловчилар ҳайдовчига эътироз қилганидан сўнггина кондиционер ёқилгани айтилган видео тарқалганди.
Маълум қилинишича, 12-Автобус саройига қарашли 59-сонли йўналиш ҳайдовчиси автобуснинг совитиш тизими (кондиционери)ни ёқмасдан ҳаракатланган ва «Сергели 7-мавзе» бекатида йўловчилар эътироз билдирган. Шундан сўнг ҳайдовчи кондиционерни ёққан.
Холатни «Тошшаҳартрансхизмат» ўрганган ва ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилган, ҳамда унга интизомий жазо чораси қўлланган.
Ташкилотнинг эслатишича, ички тартиб қоидага кўра, ҳайдовчилар автобус кондиционерларини 08:00 дан 19:00 гача ёққан ҳолда ҳаракатланиши лозим. Шунингдек, йўловчилардан бунга амал қилинмаётган ҳолатга дуч келса, 1062 ишонч телефони рақамига қўнғироқ қилиши сўралган.
Мавзуга оид

15:18 / 16.07.2025
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

15:04 / 29.06.2025
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади

15:06 / 27.06.2025