Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юристлар Россия КСни “фейклар” ҳақидаги моддани бекор қилишга чақирди
Россиялик ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳуқуқшунослар РФ Конституциявий судига Россия армиясини "обрўсизлантириш" ҳақидаги маъмурий моддани бекор қилиш талаби билан мурожаат йўллашди.

Фото: pnp.ru
Пацифистик плакатлар ва жиҳозлар, ракета зарбалари қурбонлари хотирасига бағишланган ҳаракатлар, Володимир Зеленский ҳақидаги туш такрорланган сториз ва ҳатто автобус бекатида маст ҳолда бақириш ҳам "обрўсизлантириш" ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар 6561 та шундай “обрўсизлантириш” бўйича иш қўзғатилган.
"Бу урушга қарши позицияни цензура қилишнинг энг машҳур механизми. Лекин бу ноқонуний ва мавжуд бўлмаслиги керак”, — деб таъкидлади "ОВД-Инфо".
Баёнотда қайд этилганидек, мурожаатни “Мемориал”, “Русь Сидящая” ҳамда бир қатор юристлар ва адвокатлар ҳам имзолаган.
Мавзуга оид

21:19
Россиянинг ягона авиаташувчиси «Адмирал Кузнецов» консервация қилинади

21:14
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

18:40
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

11:06