Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазирини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Италия мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия президенти Сержо Маттарелла ва вазирлар кенгаши раиси Жоржи Мелонининг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Мамлакатимизда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда. Бўлажак олий даражадаги тадбирларга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.
Суҳбатда энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Италия мудофаа идоралари ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
Минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид

20:32 / 06.06.2025
Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди

20:29 / 02.06.2025
Италиядаги Этна вулқони яна отилишни бошлади

09:48 / 02.06.2025
Ўзбекистонлик агрономлар Италия илмий марказларида амалиёт ўтайди

20:50 / 30.05.2025