Коронавирус пандемияси шу йил тугаши кутилмоқда — ЖССТ
2023 йил давомида бу ҳақда эълон қилиниши мумкин.

Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус сўзларига кўра, 2023 йилда CОVID-19 пандемияси якунланиши кутилмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Ишончим комил, 2023 йилнинг қайсидир нуқтасида CОVID-19 жамоат саломатлиги соҳасида фавқулодда ҳолат ёки пандемия сифатида бекор қилинади», деди у.
Унинг фикрига кўра, ҳозир дунёда эпидемиологик вазият нисбатан барқарор. Сўнгги ҳафталарда касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари пандемия бошланган илк кунларга нисбатан сезиларли даражада кам.
Шунга қарамай, ҳали хотиржамликка берилишга бироз эрта. Мутахассислар хулосасига кўра, келгусида коронавируснинг янги мутациялари пайдо бўлиб, пандемиянинг янги тўлқини авж олмаслигига кафолат йўқ.
ЖССТ коронавирус пандемияси ҳақида 2020 йил 11 март куни эълон қилган эди.
Мавзуга оид

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори

14:54 / 30.03.2025
Reuters: ЖССТ молиявий муаммолар сабаб ходимлари сонини қисқартиради

20:10 / 11.03.2025