Беларус Журналистлар уюшмаси Беларусда «экстремистик тузилма» деб тан олинди
Беларус КГБнинг Беларус Журналистлар уюшмасини «экстремистик тузилма» деб тан олиш тўғрисидаги қарори февраль ойи охирида қабул қилинган. 7 март куни ташкилот тегишли рўйхатга киритилди.

Фото: baj.by
Беларус КГБ Беларус Журналистлар уюшмасини (БЖУ) «экстремистик фаолият билан шуғулланувчи тузилмалар рўйхати»га киритди. ИИВ сайтида эълон қилинган рўйхатда 28 февралда тегишли қарор қабул қилингани, рўйхатга киритилган кун сифатида эса 7 март санаси кўрсатилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, «Беларус Журналистлар уюшмаси» нодавлат жамоат ташкилоти вакиллари орасидан бир гуруҳ фуқаролар экстремистик фаолиятни амалга оширмоқда», бу ташкилот «экстремистик тузилмалар» сифатида таснифланган. Ассоциация раҳбари Андрей Бастунец, унинг ўринбосарлари Александр Старикевич, Алина Суровец, Борис Горецкий ва Олег Агеев, шунингдек, журналистлар Дмитрий Лукашук, Сергей Комлач ва Олга Хвоин БЖУ иштирокчилари ёки эгалари деб топилди.
БЖУ 2021 йил август ойида Беларус Олий судининг қарори билан тугатилган. Ташкилот фаолиятини тўхтатишнинг расмий сабаби сифатида Адлия вазирлигининг «БЖУ томонидан қонунбузарликларни бартараф этиш чоралари кўрилмагани ва қонун ҳужжатларининг такроран (ёзма огоҳлантиришдан кейин) бузилиши муносабати билан» даъво аризаси кўрсатилган.
2022 йил апрель ойида Беларус Журналистлар уюшмаси ЮНEСКОнинг сўз эркинлиги учун мукофоти билан тақдирланди. Ҳакамлар ҳайъати Александр Лукашенко режимининг репрессиялари шароитида Беларусда мустақил оммавий ахборот воситаларини сақлаб қолишда БЖУнинг катта хизматларини қайд этди.
Ҳозирда «экстремистик тузилмалар» рўйхатига 121 та банд киритилган. Хусусан, у Светлана Тихановская жамоаси, Беларус мухолифатининг мувофиқлаштирувчи кенгаши, Сергей Тихановскийнинг «Страна для жизни» интернет ресурслари, «Наша Нива», «Белсат», БелаПАН нашрлари ва бошқа кўплаб фуқаролик ташаббуслари ва оммавий ахборот воситаларини ўз ичига олади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Экспортга мўлжалланган маҳсулотларга саломатлик сертификати берилади
Ўзбекистон | 13:01
-
Россияда ҳибсга олинган генерал Попов Украинадаги урушга юборилмайди
Жаҳон | 12:56
-
Йўл ҳаракати соҳасидаги айрим давлат хизматлари рақамлаштирилади
Ўзбекистон | 12:27
-
ЕИ болалар ўйинчоқларида қатор кимёвий моддалардан фойдаланишни тақиқлаяпти
Жаҳон | 11:56
Мавзуга оид

23:52 / 09.04.2025
Эстония президенти Россия ва Беларус фуқароларининг маҳаллий сайловларда овоз беришини тақиқловчи қонунни тасдиқлади

11:35 / 09.04.2025
Ўзбекистонда Беларус давлат университети филиали очилади

22:54 / 26.03.2025
Беларус санкцияларни четлаб ўтиб, Гамбиядан учта Airbus самолётини сотиб олди

18:00 / 25.03.2025