Қорақалпоғистонда маҳалла раиси 30 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тахиатош туманидаги маҳаллардан бирининг раиси 31 млн сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. У бир марталик моддий ёрдам пулларини асоссиз тўлагани аниқланган.

Фото: Reuters
Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманидаги маҳаллада раис 30 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилгани хабар қилинди. Республика прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, У.Й.нинг “Тахиатош” маҳалласида юз бераётган қонунбузилишлар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда назорат органларига йўллаган мурожаатига асосан текшириш ишлари олиб борилган.
Текширишда фуқаролар йиғинида Вазирлар Маҳкамаси қарорига зид равишда 3 та ҳолатда 2 миллион 632 минг сўмлик бир марталик ёрдам пули ортиқча тўлангани аниқланган.
Бундан ташқари, 2022 йил май ойидан 2023 йил 31 январь кунига қадар 37 та ҳолатда жами 31 миллион 169 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари асоссиз тўлангани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тахиатош туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда. Натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27
Мавзуга оид

16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

22:01 / 25.01.2025
Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

17:49 / 09.01.2025