Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўқувчини уриб қулоқ пардасини йиртиб юборган директорга ҳукм ўқилди
Собиқ директор Жиноят кодексининг 206-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилган.

Фото: zo'rtv
Самарқанд вилояти Ургут туманида ўқувчини уриб, унинг қулоқ пардасини йиртиб юборган мактаб директорига суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил 12 октябр куни Ургут туман ХТБга қарашли 61-мактабда содир бўлган. Мактаб директори 6-синф ўқувчисини пақилдоқ отишда айблаб урган, оқибатда боланинг қулоқ пардаси йиртилиб кетган.
Ҳодиса юзасидан муносабат билдирган вилоят ХТБ директор билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини хабар берганди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати эса директор ўқувчини уриб мансаб ваколати доирасидан четга чиққани сабабли унга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилганди.
Қайд этилишича, суд собиқ директорни Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан уч йилга таълим соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган.
Бундан ташқари, унга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид

16:14 / 17.07.2025
Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради

12:04 / 16.07.2025
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025