Петербургдаги Пулково аэропорти «номаълум объект» туфайли ёпилди
Санкт-Петербург узра ҳаво ҳудуди парвозлар учун ёпилди, шаҳарнинг Пулково аэропорти вақтинча самолётларни қабул қилмаяпти ва жўнатмаяпти. Буни шаҳар ҳокимияти ҳам тасдиқлади.

Фото: Picture Alliance
Baza ва 112 Telegram-каналлари Санкт-Петербург осмонига ҳарбий самолётлар кўтарилгани ва шаҳар ҳудудида «Ковер» сигнали ишлаётгани ҳақида хабар беришди. Бу сигнал шаҳар ҳаво ҳудудида номаълум самолётлар ва бошқа объектлар пайдо бўлганда фойдаланилади.
Россиянинг бир қанча ҳудудларида телевидение ва радиоэшиттиришлар ракета ҳужуми таҳдиди ҳақидаги хабар билан тўхтатилди: «Диққат, диққат, ҳаво ҳужуми эълон қилинди! Ҳамма бошпана томонга йўл олсин. Диққат, диққат, ракета таҳдиди!»
Meduza интернет порталига кўра, бу «Суббота», 2×2 ва ТНТ4 телеканаллари, шунингдек, Москва, Москва вилояти, Воронеж, Белгород ва Ленинград вилоятидаги бир қатор радиостанциялар ишига таъсир кўрсатди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, огоҳлантириш радиостанциялар ва телеканаллар серверларига бузиб кириш натижасида оммага эълон қилинган. «Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди!» - деб таъкидлади идора.
Мавзуга оид

14:51 / 06.07.2025
Шереметево ва Пулково фаолияти дронлар ва шамол туфайли чекланди

21:44 / 26.06.2025
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди

18:13 / 19.06.2025
Шамол силжиши туфайли бир неча самолёт Тошкентга қўнолмади

16:53 / 02.06.2025