Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятидаги газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилмайди
Уларнинг иш фаолияти узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Фото: KUN.UZ
Ижтимоий тармоқда Наманганда газ қуйиш шохобчалари фаолияти 2-3 кунга чекланади мазмунидаги хабар тарқалган эди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бу мутлақо асоссиз бўлиб, бугунги кунда нафақат Наманган вилоятида, балки республика бўйича газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилиши кўзда тутилмаган.
«Ҳозирда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари етарли босимда табиий газ таъминотига эга бўлганлиги учун газ тўлдириш шохобчалари фаолиятини тўхтатишга эҳтиёж мавжуд эмас», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Фарғона водийсидаги газ шохобчаларининг ишлаш вақти босқичма-босқич узайтирилиб, 14-15 соатга (соат 7:00 дан 21:00 гача) етказилгани, яқин кунларда иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

23:30 / 02.08.2025
Кун тартибидаги маиший коррупция ва зарарни қоплаганга озодлик — ҳафта дайжести

22:24 / 02.08.2025
АИ-80 нархи, ундан воз кечиш ва присадкали АИ-92 — Рақобат қўмитаси изоҳлари

16:19 / 23.07.2025
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди

13:40 / 16.07.2025