Бухоро вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Жорий йилнинг 24 февраль куни ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов томонидан Бухоро вилоятида ички ишлар органларининг хизмат фаолиятига оид тезкор йиғилиш ўтказилди

Миржамол Миралимов
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Миржамол Миралимов тайинланди.
Тайинловга қадар М.Миралимов ИИВ Тезкор-қидирув департаментида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Миржамол Миралимов Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғи сифатида ҳам ишлаган.
Аввалроқ Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи сифатида ишлаб келган Шуҳрат Алиев Наманган вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди.
Мавзуга оид

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади

21:10 / 01.04.2025
Фуқароларнинг ҳужжатсиз уй-жойларга нисбатан ҳуқуқларини эътироф этиш бошланди

18:36 / 31.03.2025