Магистратурага қабул натижалари тасдиқланди
Талабгорлар магистратурага қабул натижаларини шахсий кабинети орқали билиб олиши мумкин.

Фото: Getty Images
2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига январ ойи қабули бўйича онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига январ ойидаги қабул натижалари тасдиқланди.
Талабгорлар магистратурага қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олиши мумкин.
Мавзуга оид

21:59 / 07.07.2025
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди

15:10 / 18.06.2025
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади

10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди

08:02 / 28.05.2025