Шавкат Мирзиёев Озарбойжон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари муҳокама қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 24 январ куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этган Озарбойжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Ўзаро савдонинг ошиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш борасидаги кооперация лойиҳаларининг бориши мамнуният билан қайд этилди. Халқаро ва минтақавий тузилмалар, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бўлажак олий даражадаги учрашув ва тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 24 январ куни ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирлари доирасида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди.
Учрашувда Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Ўзбекистон президентининг Туркманистонга расмий ташрифи давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиёт, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

16:56 / 15.04.2025
Туркманистонда хорижликларнинг киришини соддалаштириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланмоқда

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

15:12 / 03.04.2025