Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда уч автомобил тўқнашувида ҳайдовчилардан бири вафот этди
Катта тезликда ҳаракатланган Nexia ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламаган ва олдинда кетаётган Spark билан тўқнашиб, ариққа ағдарилган.

Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида учта машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 2023 йил 2 январ куни соат 23:20 ларда Сариосиё тумани Шабнам маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган.
Сариосиё тумани маркази томон кетаётган Nexia ўзидан олдинда кетаётган Spark машинаси билан тўқнашган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб ариққа тушиб кетган ва ағдарилган.
Spark қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва тўғридан келаётган Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia машинаси ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувда Nexia ҳайдовчиси жуда катта тезликда ҳаракатлангани ва оралиқ масофани сақламагани аниқланган.
Мавзуга оид

19:52 / 04.08.2025
Тошкентда скутер йўловчиси Lacetti ва Isuzu билан тўқнашувда вафот этди

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12:33 / 01.08.2025
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

14:38 / 31.07.2025