Бухорода ўқув биносининг ертўла қисмида портлаш содир бўлди
Ҳозирда портлаш сабаблари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқлиги айтилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Бухоро шаҳрида ўқув биносининг ертўла қисмида чақнаш содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, 4 январ куни соат тахминан 00:52 ларда Бухоро шаҳри, “Олим Хўжаев” МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган, ўқув марказ сифатида фойдаланиб келинган 50/3-уйнинг ертўласида чақнаш содир бўлган. Бунинг оқибатида ертўладаги 3 дона эшик ромлар жойидан силжиган ва 70 кв.м майдонда том қисми пластик қопламаси зарарланган.
Чақнаш оқибатида жабрланган ва тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда чақнаш сабаблари аниқланмоқда.
Олдинроқ Бухорода қурилаётган 7 қаватли уйнинг 7-қаватида бетон плиталар қулаб тушганди.
Мавзуга оид

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025
Хитой Бухорода "ақлли" шаҳар инфратузилмасини яратишда қатнашади

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

21:10 / 01.04.2025