Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:25 / 29.10.2022
7048
2 дақиқада ўқилади
Ҳукумат Шайхонтоҳур туманини ривожлантириш тўғрисида қарор қабул қилиши кутиляпти

Фото: Kun.uz
“2022-2023 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қуйидагиларни ўз ичига олган 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланади:
- 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
- 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар манзилли рўйхати;
- 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар;
- 2022-2023 йилларда Шайхонтоҳур туманида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш чора-тадбирлари.
Қуйидагилар дастур асосий устувор йўналишлари этиб белгиланади:
- Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали улар даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;
- кичик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
- янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
- саноат ва хизматлар кўрсатиш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали солиқ базасини кенгайтириш;
- муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик сув, табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш даражасини ошириш;
- ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, жиҳозларини янгилаш, ҳудудларини ободонлаштириш.
Мавзуга оид

17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди

16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

14:51 / 11.04.2025
Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди

11:04 / 26.06.2024