Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Шойгунинг ўринбосарларидан бирини ишдан олди
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг моддий-техник таъминот ишлари бўйича ўринбосари Дмитрий Булгаков ишдан олинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: РИА Новости
Булгаковнинг ўрнини генерал-полковник Михаил Мизинцёв эгаллаган. Тайинловгача Мизинцев Россия мудофаасини бошқариш миллий маркази раҳбари лавозимида ишлаган ва Донбассдаги ҳарбий ҳаракатлар борасида доимий брифингларда иштирок этиб келаётганди.
Владимир Путин уруш бошланганидан буён илк марта Россия мудофаа тизимидаги юқори лавозимда ўзгариш қилди. Бунгача август ўртасида Қора денгиз флоти қўмондони Игор Осиповнинг ишдан олиниши уруш давридаги Россияда амалга оширилган энг шов-шувли истеъфо сифатида қаралаётганди.
Шойгунинг ишдан олинган эндиликда собиқ ўринбосари Дмитрий Булгаков кам сонли Россия армияси генерали унвонига эга ҳарбий мулозимлардан бири. Унинг асосий вазифаси мамлакат армиясининг моддий-техник таъминотини назорат қилиш ва ташкил этиш бўлган. Вазирлик ахборотига кўра, Булгаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан мудофаа вазири ўринбосари лавозимидан олинган.
Мавзуга оид

11:05 / 16.07.2025
Путин санкцияларга қарамай урушни давом эттирмоқчи

15:27 / 15.07.2025
Кремл Трампнинг янги баёнотларини таҳлил қилиш учун вақт кераклигини қайд этди

12:35 / 15.07.2025
Каллас: Трамп Украинада тинчликка эришиш учун Россияга жуда узоқ вақт берди

09:45 / 15.07.2025