Шавкат Мирзиёев Покистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирди
Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бўлиб ўтяпти.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ мамлакатлари номидан халқаро ҳамжамиятни Покистондаги табиий офат кенг кўламли салбий оқибатларини бартараф этиш учун ушбу мамлакатга имкон борича гуманитар ёрдам кўрсатишга чақирди.
Покистонда муссон ёмғирлари келтириб чиқарган фавқулодда даҳшатли тошқинлар мамлакатга мисли кўрилмаган иқтисодий зарар етказди.
Мамлакат ҳукумати муссон ёмғирлари натижасида юзага келган сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат режимини жорий этди.
Покистон тарихидаги энг даҳшатли сув тошқини Буюк Британия майдони катталигидаги ҳудудни қамраб олди ва 33 миллион киши, яъни ҳар етти покистонликдан биттаси зарар кўрди.
Мавзуга оид

14:00 / 04.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади

12:32 / 03.06.2025
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

11:24 / 02.06.2025
Туркия ва Покистон разведка хизматлари ИШИД етакчиларидан бирини қўлга олди

21:17 / 24.05.2025