Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда пора талаб қилган банк бошқарувчиси ушланди

Фото: Ижтимоий тармоқлар
“Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси МЧЖ банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизи ҳар ойда бериб турилишини талаб қилган.
Kun.uz манбаларининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси Ф.Қ. 1,7 млн сўм ва 300 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олинган.
У тадбиркор У.Х. раҳбарлигидаги МЧЖнинг банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизини ҳар ойда бериб туришини талаб қилган.
Хусусан, банк бошқарувчиси жамиятга ўтказиб берилган жами 745 млн сўм кредит ҳисобидан аввалроқ 8 млн сўмни олган бўлиб, қолган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда туман поликлиникасига ҳамшира сифатида ишга жойлаб қўйишини айтган шахс 1 500 доллар билан ушлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

09:46 / 08.08.2025
Андижонда 4,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди

11:42 / 07.08.2025
Тошкент вилоятида Латвияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

21:20 / 06.08.2025
Андижонда маҳбусларни вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан бўшатилди

20:17 / 05.08.2025