Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазирлиги ходимлари «уй бозор»га бориб, 50 га яқин талабани ижара уйига жойлаштирди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги марказ масъуллари томонидан 50 нафарга яқин талаба ижара уйларига жойлаштирилди.

Фото: Kun.uz
Ижарага уй қидириб юрган талабалар муаммоларини ўрганиш ва яқиндан ёрдам бериш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчилар маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази ходимлари Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «уй бозор»да бўлди.
Бунда талабалар турар жой бўйича муаммолари ўрганилди. Натижада, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Тошкент молия институти, Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент давлат педагогика университети ва яна бир қанча олий таълим муассасалари талабалари 50 га яқини қулай ижара уйларига жойлаштирилди.
Ижарага турар жой излаб юрган барча талабалар ўз тюторларига мурожаат қилиши ва улар бу масала бўйича амалий ёрдам бериши эслатиб ўтилган. Ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳолатлари кузатилганда @manaviyatedubot орқали мурожаат қилиш мумкин.
Алоҳида қайд этилишича, ушбу тадбирлар талабалар тўлиқ турар жой билан таъминлангунга қадар вазирлик доимий назоратида бўлади.
Мавзуга оид

11:05 / 12.06.2025
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

15:31 / 03.05.2025
Беларус Ўзбекистонда йиғма ёғоч уйларни ишлаб чиқаришни ташкил этиши мумкин

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

09:02 / 03.04.2025