Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Сирдарё вилоятларини Фарҳод ГЭС орқали боғловчи автобус қатнови йўлга қўйилди
Мустақиллик 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилоятидан Сирдарёга қатнайдиган янги мунтазам вилоятлараро-шаҳарлараро автобус йўналишлари ташкил этилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, “Бобур СИУ-Бекобод” ҳамда “Ширин-Бекобод” йўналишлари масофаси 20-30 километр бўлиб, ҳар иккала йўналиш ҳам Фарҳод ГЭС орқали ҳаракатланади.
Эндиликда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри аҳолиси қўшни Сирдарё вилоятининг Ховос тумани, Ширин шаҳарчаларига автобус орқали ҳам бориб келадиган бўлди.
Бундан олдин Сирдарёдан Тожикистон орқали Фарғонага автобус қатнови йўлга қўйилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид

15:32 / 20.07.2025
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

15:04 / 29.06.2025