Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасида муштлашув юз берди, бир киши шифохонага мурожаат қилган
Тошкент шаҳар ИИББ Яшнобод туманида содир бўлган ҳодиса ҳақида маълумот тақдим этди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Cobalt ва Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви оқибатида, йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йил 1 сентябрь куни соат тахминан 15:45 да Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Яшнобод тумани Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этишган.
Тўқнашув туфайли йўл ҳаракати қатнашчилари ўртасидаги жанжал муштлашувга айланиб кетган. Натижада, Cobalt автомашинаси йўловчиси тан жароҳатлари олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши айтилган.
Мавзуга оид

19:57 / 14.04.2025
Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади

23:25 / 26.02.2025
Тошкентда юк машинаси газ қувурига урилиши оқибатида айрим истеъмолчилар газ таъминотидан узилди

02:01 / 24.02.2025
Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:12 / 21.02.2025