Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган автомобил салонидан қурол топилди
2022 йил 14 август куни соат 22:00 ларда, Учтепа туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1986 йилда туғилган Д.Р. бошқарувида бўлган "Lacetti" русумли автомобил тўхтатилди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, автомобил холислар ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, олд ўнг томон ўриндиқ остки қисмидан пневматик тўппонча, шунингдек, унинг ўқлари топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи Д.Р. ҳамда аниқланган пневматик тўппонча ва ўқлари Учтепа тумани ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга оид

13:51 / 09.08.2025
CNN: Пентагон Украина учун қуролларни омборларга қайтариши мумкин

13:06 / 09.08.2025
Жисмоний шахсларга тегишли транспортлар сони 4,6 миллионтага етди

14:43 / 06.08.2025
Toyota Corolla дунёда энг кўп сотилаётган автомобил бўлиб қолмоқда

08:51 / 04.08.2025