Сирдарёда эркак кишида куйдирги аниқланди. Расмийлар хавотирга ўрин йўқлигини маълум қилди
Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани «Зомин» МФЙ, Хавотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқарода A.22.0 касаллиги қайд қилингани ҳақида хабар тарқалди.
Унда ушбу касалликнинг кенг тарқалиб кетиши олдини олиш мақсадида «Зомин» МФЙ, Хавотоғ аҳоли яшаш пункти ҳудудида 2022 йилнинг 8 июлдан 2022 йил 18 июлга қадар карантин эълон қилингани айтилади.
Сирдарё вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси хабарига кўра, халқаро касалликлар классификацияси (МКВ-10) бўйича А-22 - куйдирги касаллиги Сардоба туман “Зомин” МФЙ, Хавотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Б.А.да аниқланган.
Маълум қилинишича, ушбу касаллик одамдан одамга юқмаслиги билан ажралиб туради.
Касаллик фақат касаллик билан касалланган йирик ва майда шохли қорамолларни сўйиш жараёнида ҳамда хом гўшт билан мулоқот жараёнида одамга юқади.
Сардоба тумани “Зомин” МФЙ ҳудудидаги барча йирик ва майда шохли молларни касалликка қарши ветеринария ходимлари томонидан эмлаш ишлари олиб борилган.
Юқоридаги касалликда карантин фақатгина йирик ва майда шохли қора молларга татбиқ қилинади.
“Ҳозирда эпидемиологик вазият барқарор, хавотирга ўрин йўқ”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

07:53 / 30.05.2025