Сирдарёда 1 ёшли қизини 15 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди
Аёл харидордан 15 минг долларни санаб олаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИИБ, Бош Прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ вилоят бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда 1996 йилда Ховос туманида туғилган, Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро О.У. ўзининг 2021 йил 3 июнь куни туғилган қиз фарзанди О.Ш.ни фуқаро М.Г.га 15 минг АҚШ доллари эвазига сотган вақтда ушланган ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан, департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан О.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти Ангор туманида 1 ёшли боласини 20 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланганди.
Мавзуга оид

12:25 / 11.06.2025
Одам савдоси билан шуғулланган аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди

00:30 / 27.05.2025