Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сердар Бердимуҳамедов Умра зиёратини амалга оширди. Бу унинг Туркманистон президенти лавозимидаги илк хорижий сафари
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов жорий йил 1-2 июнь кунлари Саудия Арабистонига – Умра зиёратини амалга ошириш учун ташриф буюрди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълум қилди.

Фото: Saudi press agency
Маълум қилинишича, бу жорий йил март ойида президентликка сайланган Сердар Бердимуҳамедовнинг хорижга илк ташрифи ҳисобланади.


Сердар Бердимуҳамедовга зиёрат давомида унинг ўғли Керимгули, шунингдек мамлакатдаги ёши катта отахон ва онахонлар ҳамроҳлик қилишган. Туркманистон раҳбари Макка губернатори ва Саудия Арабистони қироли маслаҳатчиси Холид бин Файсал томонидан кутиб олинган ҳамда зиёрат давомида ҳамроҳлик қилган.

Фото: SPA
Ташриф доирасида кичик Бердимуҳамедов Мадина шаҳри губернатори Файсал бин Салмон билан ҳам учрашув ўтказган.

Фото: SPA
Хроника Туркманистон нашри зиёратдан сўнг маҳаллий нашрлар президент исми олдига «Хожи» сўзини қўшиб ишлата бошлаганига эътибор қаратган. Бундай ҳолат 2016 йилда Умра зиёратини амалга оширган Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам содир бўлганди.



Эслатиб ўтамиз, жорий йил 11 февраль куни 15 йилдан буён Туркманистон президенти лавозимида ўтирган Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Халқ маслаҳати (парламент юқори палатаси)га раислик лавозимини сақлаб қолган ҳолда, президентликни ёш раҳбарга топшириш нияти борлигини маълум қилди.

12 март куни муддатидан олдин бўлиб ўтган сайловларда 72,97 фоиз овоз тўплаган Арқадоғнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов янги президент этиб сайлангани эълон қилинди.
Мавзуга оид

21:20 / 25.07.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди

08:57 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон дори воситалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этади

07:18 / 08.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон қўшма таълим дастурларини ташкил этади

15:02 / 30.06.2025