Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди
Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Қайд этилишича, Санжар Мавлонов Сирдарё вилояти прокурори лавозимида иш бошлади.
У бунга қадар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Санжар Мавлонов 2020 йилнинг август ойида Ўзбекистон президентининг фармони билан "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.
Бундан олдин Сирдарё вилояти прокурори Шоҳрух Аминов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
1981 йилда туғилган Шоҳрух Аминов 2020 йил ноябрида Сирдарё вилояти прокурори сифатида иш бошлаганди.
Мавзуга оид

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025
Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон «Баҳри Тожик» сув омборидан биргаликда фойдаланади

07:53 / 30.05.2025