Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонига ҳаракатни вақтинча чеклаш учун Тошкент вилоятида постлар ташкил этилди

Фото: ЙҲХХ
Қамчиқ довонига ҳаракатни вақтинчалик чеклаш учун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида постлар ташкил этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Постлар рўйхати:
1) А-373 автомобиль йўлининг 107-километрида (Пискент тумани, Муротали МФЙ);
2) А-373 автомобиль йўлининг 131-километрида (Оҳангарон тумани, Бескостин чорраҳаси);
3) А-373 автомобиль йўлининг 137-километрида (Оҳангарон шаҳри, Роҳат кафеси);
4) А-373 автомобиль йўлининг 180-километрида (Ангрен шаҳар, Ангрен терминали олди);
5) А-373 автомобиль йўлининг 183-километрида (Ангрен шаҳридан чиқиш).
“Барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ЙПХ ходимларининг ишораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Бундан олдин Қамчиқ довонида йўлнинг четки қисми ўпирилиб тушганди.
Довондан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида қор кўчкиси содир бўлган.
Мавзуга оид

12:28
Тошкент вилоятида янги аэропорт учун жой қидирилмоқда

11:37 / 09.08.2025
Машина устига чиқиб салют учирган фуқаро 7 суткага қамалди

12:00 / 02.08.2025
Тошкент вилоятида қуриладиган аэропорт қандай бўлади?

19:34 / 01.08.2025