Киев метроси тўлиқ бомбапанага айлантирилиб, йўловчи ташиш тўхтатилди

Фото: twitter
Украина пойтахти Киевда метро йўловчи ташишни тўхтатди. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
«Метро тўлиқ бомбапана режимига ўтди, йўловчи ташиш фаолияти тўхтатилди», деб ёзди Кличко каналида.
Киев аҳолиси уч кундан буён ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар чалингач, бомбапаналарга кириб кетмоқда. Пойтахт метросида минглаб одамлар тунаб қолиб, жон сақлаяпти. Ҳатто метрода жон сақлаётган аёлнинг кўзи ёриди. Харковда ҳам одамлар метро ва ерости ўтиш йўлларидан бомбапана сифатида фойдаланишмоқда.
Мавзуга оид

21:45 / 07.07.2025
Россия дронлари яна Украинадаги ҳарбий комиссариатларга ҳужум қилмоқда

21:20 / 07.07.2025
Сергей Лавров Украинадаги урушни тугатиш учун иккита асосий шартни айтди

18:21 / 07.07.2025
«Биз турган жойга 3 та ракета тушиб, 30 аскар ҳалок бўлди» – Россия армиясига ёлланган ўзбекистонлик қамалди

16:17 / 07.07.2025