Сирдарёда ўзига тегишли ерни 38 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер ушланди
У ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига ижара асосида берилган 15 гектар яйлов ер майдонини 38 минг долларга сотмоқчи бўлган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “X.A.” фермер хўжалиги раҳбари З.Т. хўжаликка ижара шартномасига асосан Ховос тумани ҳудудидан узоқ муддатга ажратилган 15 гектар яйлов ер майдонини фуқаро Ў.га фирибгарлик йўли билан 38 000 долларга сотишга келишиб, олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди

13:45 / 26.02.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

11:26 / 04.02.2025