Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Самарқанд шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланган. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хуршид Нуруллаев
Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2022 йил 14 февралдаги тегишли қарорига асосан, Нуруллаев Хуршид Тоирович Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
Мазкур тайинловгача, Хуршид Нуруллаев Самарқанд шаҳар “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Аввалроқ вилоят ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланганди. Вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Рустам Қобилов, вилоят ҳокими ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Исроил Жабборов тайинланганди.
Мавзуга оид

13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов

21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин

11:25 / 29.09.2024
Самарқандда бешта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

11:14 / 24.09.2024