Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда газ қуйиш шохобчасида турган Damas машинасининг газ баллони портлаб кетди
Маълум бўлишича, Damas машинасидаги газ баллони босимни кўтара олмаган ва портлаб, ёрилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, 2022 йил 13 февраль куни соат 15:20 ларда Янгиер шаҳар «Темур Малик» МФЙда жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида Damas машинасининг газ баллони портлаб кетган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, шохобчада сиқилган газ тўлдириш вақтида фуқаро З.Жумаев бошқарувидаги давлат рақами 20R551CA бўлган Damasдаги газ баллон босимни кўтара олмаган ва портлаб кетиб ёрилган.

Ҳодиса оқибатида газ қуйиш шохобчасига жиддий зарар етмаган, ёнғин содир бўлмаган ҳамда ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда барча ҳайдовчилардан автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид

23:58 / 05.08.2025
Кўкдала туманида яна газ тўлдириш шохобчаси портлади

12:20 / 03.08.2025
Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

18:33 / 18.07.2025
Қўрқинчли манзара ва аламли оқибатлар: Кўкдаладаги портлаш тафсилотлари

20:53 / 16.07.2025