Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқаронинг уйи ёниб кетди

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Самарқанд шаҳри Амир Кулол кўчасидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган ва 90 метр квадрат жойда уйнинг шифти ва томи ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича. Бугун, 27 январь куни соат 17:42 да вилоят ФВБга Самарқанд шаҳри Амир Кулол кўчаси 14 уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, соат 17:49 да воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин соат 17:55 да қуршаб олинган ва 18:16 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 90 метр квадрат майдонидаги шифт ва том қисми ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

21:19 / 07.08.2025
Самарқандда ҳам ўқитувчилар мактаб таъмирлашга жалб этилди

16:26 / 05.08.2025
“Жаримани тўлашга розимиз, аммо акт йўқ” – Самарқандда ЙҲХБ ҳайдовчиларни сарсон қиляпти

11:44 / 05.08.2025
Самарқандда махсус саноат зонаси ташкил этилади

14:28 / 31.07.2025