Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Фото: ФВВ матбуот хизмати
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган дўконларнинг бирида юзага келган ёнғин бартараф этилди.
ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, 14 январь куни соат 09:02 да туманнинг Қорақамиш-3 даҳасидаги озиқ-овқат дўкони ёнаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 09:06 да етиб борган ва у соат 09:24 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

10:32
Олмазорда ҳавонинг «ўта хавфли» заҳарланиши. Водород пероксиди қандай модда?

09:26
Чилонзорда автомобил ёниб кетиши оқибатида 4 киши куйиш жароҳати олди

07:28
Олмазор туманидаги омборхонада водород пероксиди моддаси ҳавога сизиб чиқди

19:57 / 20.07.2025