Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ҳокимнинг укаси акаси ишлаётган туманда ҳоким ёрдамчиси бўлди
Сирдарё тумани ҳокимининг укаси акаси ишлаётган туманда ҳоким ўринбосари бўлди.
Сирдарё вилояти янгиликларини ёритувчи “Sirdaryo Xabarlari” каналида хабар берилишича, Сирдарё вилоятида тўрт нафар банк филиали бошқарувчиси “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тайинланган.
Улар:
- “Агро банк” Боёвут тумани бошқарувчиси Юлдашев Жамшид Жумабоевич (Боёвут тумани Миришкор маҳалласи);
- “Агро банк” Гулистон тумани бошқарувчиси Бекбоев Зуҳриддин Жаҳонгирович (Гулистон тумани Сойибобод маҳалласи);
- “Халқ банки” Оқолтин тумани бошқарувчиси Бойтўраев Зафар Мавлонович (Оқолтин тумани Обод маҳалласи);
- “Микрокредитбанк” Сирдарё тумани бошқарувчиси Мирзақулов Олимжон Казакбаевич (Сирдарё тумани Оқ йўл маҳалласи).
Маълумот учун, Сирдарё тумани ҳокими Мирзақулов Ботиржон Казакбаевич. Энди унинг укаси Мирзақулов Олимжон Казакбаевич шу тумандаги Оқ йўл маҳалласида ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ноябр ойида ижтимоий тармоқларда ҳоким ёрдамчиси лавозимига ўтишга биринчи навбатда банк филиаллари раҳбарлари мажбурланаётгани ҳақида постлар қўйилган ва бу кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Мавзуга оид

12:20 / 03.08.2025
Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

13:44 / 27.06.2025
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди

09:59 / 21.06.2025