Алиментдан қарздор ота 6 ойга қамалди
Фуқаро Р.Ж. бир эмас, уч маротаба уйланиб, турли сабабларга кўра, ажрашган.

Фуқаролик ишлари бўйича суднинг буйруғига асосан биринчи турмуш ўртоғи фойдасига бир нафар, иккинчи турмуш ўртоғининг фойдасига эса уч нафар, учинчи турмуш ўртоғининг фойдасига бир нафар, — жами 5 нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Янги Наманган туман бўлими иш юритувига олинган ва қарздор отага нисбатан ижро иши қўзғатилган.
Ота сурункасига алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келади. Қарздорлик эса қўшиб ҳисоблаганда салкам 60 млн сўмни ташкил этган.
Қарздор отага нисбатан Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид

22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

17:17 / 22.05.2025