Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди — ТИВ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши юзасидан баёнот берди.
«Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди.
Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади.
Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз», дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни толиблар Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилишди. Унга кўра, мамлакат бош вазирлиги Муҳаммад Ҳасан Охундга юкланган, Абдулғани Биродар унинг ўринбосари бўлади. Ҳозирча бирорта давлат бу ҳукуматни расман тан олмаган, «Толибон» яқин орада муваққат ҳукуматни расман таништириш маросимини ўтказмоқчи, тадбирга Покистон, Хитой, Россия, Эрон, Туркия ва Қатар давлатлари таклиф этилган.
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

13:24 / 05.05.2025
Москвада Ўзбекистон ва Россия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

14:58 / 03.05.2025