Гулистон шаҳрида одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатнинг олди олинди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида одам савдоси билан боғлиқ жиноий ҳаракатнинг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ў. Россия Федерациясига ишлаш учун кетган таниши Ф.Н. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Н.ни Россия Федерациясига фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатишга келишиб, унга «Тошкент-Домодедово» йўналиши бўйича авиачипта харид қилиб, Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

15:18 / 13.04.2025
Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

22:01 / 20.03.2025
Одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Истанбулдан депортация қилинди

17:30 / 10.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди

16:48 / 06.03.2025