Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонлик қочқинларни унга қўшни мамлакатлар қабул қилиши керак – ЕИ
Афғонистонга қўшни мамлакатлар қочқинларни ўз ҳудудларида жойлаштириши учун Евроиттифоқ бу мамлакатларга маблағ ажратишни режалаштирмоқда.

Европа иттифоқи афғонистонлик қочқинларни унга қўшни мамлакатлар қабул қилиши кераклигини билдирди.
Қайд этилишича, Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги воқеаларни муҳокама қилди.
Брюсселдаги учрашувда қабул қилинган баёнотда айтилишича, афғонистонлик ҳимояга муҳтож одамлар ҳимоясини унга қўшни мамлакатлар таъминлаши лозим. Ҳозирда ЕИ бу масала бўйича аниқ мажбуриятни ўз зиммасига олмоқчи эмас.
Шунингдек, Афғонистонга қўшни мамлакатлар қочқинларни ўз ҳудудларида жойлаштириши учун Евроиттифоқ бу мамлакатларга маблағ ажратишни режалаштирмоқда.
Баёнотга кўра, ЕИ давлатларининг ўзлари таклиф қилган тақдирдагина афғонистонлик қочқинлар бу давлатларга кўчирилиши мумкин.
Мавзуга оид

14:05
Евроиттифоқ Temu'ни рақамли хизматлар ҳақидаги қонунни бузганликда айблади

13:21
Мерц: АҚШ ва ЕИ келишувининг оқибатлари Германияга таъсир қилади

14:08 / 28.07.2025
Мерц ЕИ ва АҚШ савдо битимини олқишлади

13:43 / 23.07.2025