Ўзбекистон Германия рўйхатида бўлган, толиблар режимидан қочаётганлар учун чегараларини очишга тайёр - Германия ТИВ

Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас Ўзбекистон Германия рўйхатида хавф остида ва эвакуацияга муҳтож деб ҳисобланган «Толибон» сиёсий тузумидан қочаётган шахсларга ўз чегараларини очишга тайёрлигини билдирганини маълум қилди. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақда 30 август куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас ўртасидаги учрашувда маълум қилинган.
Германия томони Афғонистондан яна эвакуация қилиниши керак бўлган 10 мингга яқин одам борлигини билдирган. Уларнинг орасида Германия фуқаролари, хавф гуруҳига кирувчи ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва маҳаллий афғонлар бор.
Ҳайко Маас айни кунларда Туркия, Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон ва Қатар бўйлаб сафар қилмоқда. Дипломат юқорида қайд этилган шахсларни самолёт орқали ёки қўшни мамлакатлардаги қуруқлик йўли билан эвакуация қилиш борасида музокаралар олиб боради.
Шунингдек, у Ўзбекистон Германияга ушбу тоифадаги одамларни олиб чиқишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирганини маълум қилди.
Мавзуга оид

12:12 / 03.06.2025
«Вақти-соати келганда тан оламиз» – Комилов Ўзбекистон «Толибон»ни халқаро ҳамжамият билан бирга тан олишини айтди

18:24 / 31.05.2025
«Кимгадир ёқадими-ёқмайдими, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда давом этамиз» — Абдулазиз Комилов

13:47 / 31.05.2025
«Ҳарбий тўқнашув ҳам турган гап эди» — Абдулазиз Комилов Марказий Осиёда 2016 йилгача бўлган муҳит ҳақида

11:53 / 14.04.2025