Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

23 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
«Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.
Қўшни Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фаол идоралараро алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

17:14 / 12.04.2025
Тожикистонда интернетда «лайк» босганлик учун жиноий жазо бекор қилинди

20:20 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари Хўжанд қалъасини томоша қилди

12:58 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги «тарихий шартнома» имзоланди

11:37 / 31.03.2025