АҚШ толибларга янги авиазарбалар берди

АҚШ ҳарбийлари “Толибон”га қарши кураш олиб бораётган афғон ҳукумат кучларини ҳаводан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ҳафтада ҳам самолёт ва дронлардан фойдаланди. Бу ҳақда Пентагонга таяниб Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Пентагон вакили майор Роберт Лодевик охирги кунларда самолёт ва дронлар ёрдамида толибларга зарбалар берилганини маълум қилган, бироқ ушбу амалиётнинг қолган тафсилотларини келтирмаган.
AP’нинг таъкидлашича, зарбалар беришда қўлланган авиация АҚШ Афғонистондан жанговар самолётларини олиб чиқиб кетгани сабабли мамлакат ташқарисидаги аэродромлардан ҳавога кўтарилган.
АҚШ ўтган ҳафтада ҳам Афғонистонда толиблар позициялари ва улар эгаллаб олган ҳарбий техникага авиазарбалар берганди.
Аввалроқ АҚШнинг марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензи Кобулга ташрифи вақтида ҳукумат қўшинларига АҚШ томонидан ҳаводан кўмак кўрсатилишига ваъда берган.
Мавзуга оид

22:46 / 22.04.2025
АҚШ Лондон музокараларида Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишни таклиф қилади — WP

19:53 / 22.04.2025
АҚШ Жануби-Шарқий Осиё давлатларидан қуёш панеллари импортига божлар белгилади

13:15 / 22.04.2025
Трампнинг Украина бўйича режаси баъзи шартлари эълон қилинди – ОАВ

13:04 / 22.04.2025