Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда ЙПХ ходимига маст ҳайдовчини тўхтатишда ёрдам берган ҳайдовчига зўравонлик қилганлар 15 суткага қамалди

Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ЙПХ ходимига маст ҳайдовчини тўхтатишда ёрдам берган ҳайдовчига зўравонлик қилган 6 нафар шахс 15 суткага қамалган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 30 май куни соат 21:00 ларда Гулистон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙПХ гуруҳи сафдор ходими Элдор Шамсиев шаҳарнинг Гулистон ҳамда Халқлар дўстлиги кўчалари чорраҳасида хизмат вазифасини олиб бораётганда Нексия-2 машинаси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган. Ходим унга тўхташ ишорасини берганда, ҳайдовчи бўйсунмасдан қочиб кетган. Шундан сўнг, ЙПХ ходими бошқа ходимларни огоҳлантириб, ўша атрофда турган фуқаролардан бирига тегишли бўлган Нексия-3 машинаси билан қочиб кетган ҳайдовчининг ортидан борган. Ҳайдовчи Мирзаобод тумани ҳудудига етганда тўхтатилган.
Шундан сўнг, ЙПХ ходими фойдаланган Нексия-3 машинаси ҳайдовчиси ортга қайтаётганда, ўша атрофда бўлган олти нафар фуқаро унга зўравонлик қилган. Ўзини «Зокир» деб таништирган фуқаро бошчилигида улар ҳайдовчининг ҳужжатларини олиб қўйиб, ўзини ҳақоратлашган. Унга руҳий босим ўтказишган.
Қайд этилишича, Сирдарё вилояти ИИБ томонидан ҳуқуқбузарлар Маъмурий кодекснинг 46-моддаси 1-қисми, 183, 195, 200-моддалари билан қонунбузилиш ҳолатлари содир этган, деб топилиб, мазкур ҳуқуқбузарлик юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судига юборилган. Суд зўравонларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқиб, уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Мавзуга оид

15:09 / 08.07.2025
Олти ойда болаларга нисбатан 60 та зўравонлик ҳолати аниқланди

23:32 / 30.06.2025
Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди

13:44 / 27.06.2025
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди

09:59 / 21.06.2025