12 790 қути тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳужжатсиз бўлган қиймати 143,6 миллион сўмлик 2 турдаги 12 790 қути тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят Божхона қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Фарғона туманида товар-моддий бойликларни ноқонуний сақлашга чек қўйишга қаратилган навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро М.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон ҳовлисида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 143,6 миллион сўмлик 2 турдаги 12 790 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ ҳужжатларда қайд этилмаган 313 млн сўмлик товарлар тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид

08:40 / 07.06.2025
Алюмин цехида 1,8 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди

21:27 / 23.05.2025