Япония ҳукумати муҳтож оилаларга яна бир бор пул тарқатиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Молиявий ёрдам олишга даъвогарларнинг банкда 1 миллион иенадан ортиқ миқдорда омонати бўлмаслиги керак.

Япония ҳукумати муҳтож оилаларга 100 минг иенагача миқдорда (919 доллар) нақд пул бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Kyodo News хабар берди.
Режага кўра, молиявий ёрдам олишга даъвогарларнинг банкда 1 миллион иенадан ортиқ миқдорда омонати бўлмаслиги керак.
Ҳукумат бир кишидан иборат оилаларга ойига 60 минг, икки кишидан иборат оилаларга 80 минг ҳамда уч ва ундан ортиқ аъзоси бўлган оилаларга 100 минг иенадан пул беришни мўлжалламоқда. Хабарда айтилишича, моддий ёрдам уч ой берилади.
Япония ҳукумати ўтган йили мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига 100 минг иена миқдорида нафақа тўлаганди.
Мавзуга оид

22:43 / 15.04.2025
Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди

00:20 / 12.04.2025
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди

23:08 / 11.04.2025
Япониядаги сунъий оролларда жойлашган аэропорт денгиз остига ғарқ бўлиши мумкин

14:08 / 10.04.2025