Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Оқибати яхшилик билан тугамайди». Лавров Украина борасида кескин баёнот берди
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия барча жавобгар томонларга Украина ҳукуматининг милитаристик кайфиятини кўтарувчи қадамларни қўймасликни маслаҳат беради.

Сергей Лавров / Фото: AP
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина раҳбарияти ўз рейтингини тиклаш учун «ўйламасдан ҳаракат қилиши», бунинг «оқибати ёмон бўлиши» мумкин деб ҳисобламоқда.
«Менимча, 2014 йилдан сабоқ чиқарилиши керак эди. Афсуски, ҳозирча ундай бўлмади», – деди у.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия барча жавобгар томонларга Украина ҳукуматининг милитаристик кайфиятини кўтарувчи қадамларни қўймасликни маслаҳат беради.
«Бу яхшилик билан тугамаслиги мумкин, чунки Киевнинг ҳозирги режими ўз рейтингини тиклаш учун ўйламасдан ҳаракат қилиши мумкин», – деди Россия ташқи ишлар вазири.
У шунингдек, АҚШ Украинада нима қилаётгани тўғрисидаги савол очиқ қолаётганини айтди.
«Россия Федерацияси Украина чегарасида нима қиляпти деган саволлар берилмоқда. Жавоб жуда оддий: биз шундай яшаймиз, бу бизнинг мамлакатимиз. Аммо Қўшма Штатлар ўз ҳудудидан минглаб километр узоқда, Украинада ўз кемалари, ҳарбий хизматчилари билан нима қиляпти, бу савол ҳозирча очиқ қолмоқда», – деди Лавров.
Мавзуга оид

20:05 / 29.07.2025
Россия Запорижжядаги колонияга зарба берди

16:37 / 29.07.2025
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди

15:20 / 29.07.2025
Россия августдан Украина билан чегарадаги 20 та ўтиш жойини ёпади

13:39 / 29.07.2025