Сирдарёда уй-жой қуришда бюджет маблағларини ўзлаштирган корхона раҳбарига жиноий иш қўзғатилди

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида янги уй-жойлар қурган корхона раҳбари 272,3 миллион сўм маблағни ўзлаштириб юборган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туманнинг Юлдуз маҳалласида янги қурилган уй-жойларда бюджет маблағлари ўзлаштирилгани аниқланган. Жумладан, «А.О.’» МЧЖ раҳбари А.Ю. ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 272,3 миллион сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари А.Ю.га нисбатан жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

18:44 / 14.06.2025
Сирдарёда икки болани уриб юборган ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди

11:15 / 05.06.2025
Венгрия Сирдарёда паррандачилик кластерини барпо этади

00:08 / 04.06.2025
Тошкентга 361 кг эшак гўштини олиб кетаётган Lacetti тўхтатиб қолинди

16:47 / 02.06.2025