YouTube’дан коронавирусга қарши эмлаш ҳақида ёлғон ахборот сақлаган 30 минг видео ўчирилди

Фото: Depositphotos
YouTube’дан охирги 5 ой давомида коронавирусга қарши эмлаш ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ёки давлатларнинг соғлиқни сақлаш тизимлари расмий маълумотларига зид ахборотга эга 30 мингдан кўпроқ видео ўчириб ташланди.
YouTube вакили Елена Эрнандеснинг Axios порталига хабар беришича, ўчирилган видеолар орасида коронавирусга қарши вакцина одамни ўлдириши ёки бепуштлик келтириб чиқариши мумкинлиги, ёки эмлаш остида одамларга микрочиплар киритилаётгани таъкидланган видеолар бор. Эрнандеснинг маълум қилишича, пандемия бошланган 2020 йил февралидан бери видеопорталдан умумий ҳисобда коронавирус ҳақида хавфли ёки янглиштирувчи ахборот сақлаган 800 мингдан кўпроқ видео ўчириб ташланган.
Мавзуга оид

11:37 / 31.05.2025
YouTube монетизацияси ўзбекистонликлар даромадини йилига 50 млн долларга ошириши мумкин. Бунга нима халал беряпти?

10:48 / 24.04.2025
YouTube'даги биринчи видео 20 ёшга тўлди

17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади

15:38 / 24.12.2024