Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги вазирига яна бир ўринбосар тайинланди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Қаҳрамон Йўлдошев қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Қаҳрамон Йўлдошев қишлоқ хўжалиги вазирининг аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу маълумотни Kun.uz'га вазирлик матбуот хизмати тасдиқлади.
Ушбу лавозим 24 феврал куни президент қарори билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳани рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ва унга бўйсунувчи марказий аппаратдаги 16 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобига жорий этилган эди.
Қаҳрамон Йўлдошев 1972 йилда Тошкентда туғилган. 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича телекоммуникация муҳандиси.
2001–2013 йиллар давомида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясида, 2013–2018 йилларда Вазирлар Маҳкамаси Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментида турли лавозимларда фаолият юритган.
2018 йилдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳасини рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига Алишер Тўраев тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид

12:03 / 18.07.2025
Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳри прокурори в.б бўлган

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025