Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон миллий жамоаси «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
БААда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси дастлабки ўртоқлик учрашувини Россиянинг амалдаги чемпиони «Зенит»га қарши ўтказди.

Дубайда ўтган учрашувда Вадим Абрамов жамоаси Сергей Семак бошқарувидаги Санкт-Петербург клубидан йирик ҳисобида мағлуб бўлишди – 0:4.
Рақиб жамоа голларидан иккитасига Андрей Мостовой муаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлимда Станислав Крапухин ва Данил Шамкин ҳам ўз номини таблога ёзиб қўйди.
Ўртоқлик учрашуви. Дубай
Ўзбекистон - «Зенит» (Россия) – 0:4
Голлар: Андрей Мостовой 17, 68, Станислав Крапухин 52, Данил Шамкин 80.
Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Қобилов (Игорь Голбан, 78), Ҳожиакбар Алижонов (Мурод Холмуҳаммедов, 62), Фаррух Сайфиев, Лутфулла Тўраев (Акмал Мозговой, 37), Санжар Қодирқулов, Одил Ҳамробеков (Нурилло Тўхтасинов, 71), Вагиз Галиулин (Азиз Турғунбоев, 37), Ойбек Бозоров (Ҳожимат Эркинов, 37), Темурхўжа Абдухолиқов (Миржаҳон Мираҳмадов, 62)
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда яна иккита ўртоқлик баҳсида майдонга тушиши режалаштирилган. 15 февраль куни Иордания миллий жамоаси, 17 февраль куни эса «Шахтёр» (Солигорск)га қарши баҳс белгиланган.
Мавзуга оид

22:02 / 08.06.2025
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат

10:21 / 08.06.2025
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести

16:14 / 06.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади

11:54 / 06.06.2025